БУХГАЛТЕРИЯ КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТИ

Бозор иқтисодиёти даврида ўз бизнесига эга бўлиш, субъект очиб фаолият юритишда давлат ташкилоти олдида ҳисобдорлик ва солиқ тўловларини амалга ошириш зарур. Ҳозир тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлганларга қўшимча қулайликлар яратилаяпти. Улар ўзларининг ҳисоботларини тайёрлаш ва солиқ жўнатмаларини амалга оширишда замонавий шароитлардан фойдаланмоқда. Янги шаҳар маҳалласидаги Ойдин кўчасида фаолият кўрсатаётган Бухгалтерия консалтинг хизмати ана шундай жараёнларда яқиндан ёрдам бермоқда. Бу янги турдаги хизматлар соҳасига киради. Ўз ишхонасига эга. Компьютер жамламаси, Принтер, стол-стуллар билан жиҳозланган. Хусусий корхоналар, оилавий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес билан банд бўлган тадбиркорларга бухгалтерия соҳасида ҳисоботлар юритишда маслаҳатлар бераяпти. Электрон тарзда солиқ ҳисоботларини керакли ташкилотга жўнатмоқда. Ҳозир бу бухгалтерия консалтинг хизмати ўз мижозлари билан ишлаяпти. Шунингдек, бу ишхонада савдо хизмати кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Харидорларга девонхона маҳсулотлари сотилаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ