ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ

“Беш муҳим ташаббус” бўйича хотин-қизларга шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифалари туманимизда изчил амалга оширилаяпти. Бугунги кунда гендер тенглигига интилаётган жамиятимизнинг мунис ва меҳрибон инсонлари эркаклар билан бир қаторда фаол меҳнат билан шуғулланаяпти. Туман ҳокимлиги ва тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи, уларга яқиндан ёрдам берувчи ташкилотлар хотин-қизларнинг ташаббускорлиги ва ташкилотчилигини рағбатлантирмоқда. Бундай имкониятдан фойдаланган Дилноз Чоршанбиева “Дилноз” тикувчилик цехини очиб, бошлиқ лавозимида ишлаяпти. 2 кишига иш ўрни яратди. Цехни 4 та замонавий тикув машиналари билан таъминлади. Керакли асбоб-анжомлар, столлар билан жиҳозлади. Чевар Нилуфар Жабборова билан биргаликда аёллар кийимларини бичиб-тикиб, мижозларга хизмат кўрсатаяпти. Шунингдек, чеварлар ёшларга касб-ҳунар ўргатишаяпти. Ҳозир 2 нафар ўқувчи устозларидан бичиш-тикиш таълим-тарбиясини ўрганмоқда.

Н. МУҲАММАДИЕВ