БОҒЧАДА САМАРАДОРЛИК ОШМОҚДА

Муҳтарам Президентимиз мактабгача таълим ташкилотларини кўпайтириб, болалар қамровини оширишга эътибор қаратмоқда. Бу мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини ҳам яхшилашга олиб келди. Туманимизда Момақиз Холимқулова мудиралигидаги 9-сонли МТТ кўп йиллардан буён икки қаватли бинода иш юритаяпти. Чиройли безатилган муассасада ёш авлодни ҳар жиҳатдан камолга етказиш учун барча шароитлар бор. Туман миқёсида “Энг яхши МТТ” деб эътироф этилган. Ҳозир 180 нафар болага 15 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия машғулотларини ўтказаяпти. Улар 9 гуруҳдаги  кичкинтойларга “Илк қадам” дастури бўйича фаолиятни ташкил этган. Шунингдек, кичкинтойлар иштирокида ойма-ой “Беш муҳим ташаббус” ва Маънавий-маърифий тадбирлар “Йўл харитаси” асосида тадбирлар ўтказилаяпти. Бу тарбияланувчиларда билим самарадорлигини оширишга ҳисса қўшмоқда. Тарбиячилардан Феруза Ҳайитова, Ҳосият Янгибоева тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари билан намунали ишлаб, касбдошларига ўрнак бўлаяпти. Бу йил бу мактабгача таълим ташкилотидан 50 нафар тарбияланувчилар умумтаълим мактабига кузатилади.

Н. МУҲАММАДИЕВ