ТЕМИР ЙЎЛДА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ КЎПАЙДИ

Темир йўл жамиятни ривожлантирувчи қудратли восита. Қумқўрғон станцияси ана шу воситани тартибли ҳаракатлантирувчи, халқларни бир-бирига боғловчи, уларнинг ҳар жиҳатдан фаровон яшаши учун хизмат қилувчи беминнат қулайлик. Ҳозир бу тизимда янгидан-янги қулайликлар жорий этилди. Юк ва йўловчи ташиш ишлари ривожлантирилди. Экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Буни Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон каби давлатларга пиёз, мош, сабзи, картошка маҳсулотларини ташиб берилаётганида кўриш мумкин. Қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотлар тез ва сифатли тарзда мижозларга етказиб берилаяпти. Бу йил ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп маҳсулот экспорт қилинмоқда. Ҳамкор давлатлар билан ўзаро ҳамжиҳатлик иқтисодий, савдо соҳаларининг ривожланиши, ўзаро дўстликнинг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Туризмни ривожлантириш туфайли саёҳатчилар учун қўшимча хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Андижон, Хива, Бухоро, Тошкент шаҳарларига қатнавчи қўшимча йўловчи поездлар ҳаракатланмоқда. Маҳаллий йўналишларда қатновчи Термиз – Сариосиё, Термиз – Болдир, Термиз – Дарбанд йўловчи поездлари график асосида йўловчиларга хизмат кўрсатаяпти. Темирйўлчилар фаол ишлаб юк ва йўловчи ташишни намунали амалга ошираяпти. Ҳозир ёшларга эътибор оширилди. Ишчиларнинг 80-90 фоизи ёшлардан иборат. Бу иш ҳажмлари ва хизмат кўрсатишнинг ошишига олиб келмоқда.

Н. МУҲАММАДИЕВ