Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар меҳри дарё инсонларнинг олийҳимматлигидан баҳраманд бўлмоқда. Уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, хайрия эҳсон берганлар ҳурмат-эҳтиромга лойиқ. Туманимиздаги Элобод маҳалласи фуқаролар йиғини раиси О. Турмаматов, маҳалла имоми М. Худойшукуров, маҳалла фаоли Х. Зокиров фуқаролардан йиғилган 4951400 сўмни Термиз шаҳридаги Меҳрибонлик уйига ўтказди. Бундай меҳр-саховат ёрдами болаларнинг таълим-тарбия ўрганишига муносиб ёрдам ҳисобланади.