Болалар тасаввури чексиз

Болалар нутқини шакллантиришда мактабгача таълим ташкилотининг ўрни беқиёсдир. Тумандаги 4-сон мактабгача таълим ташкилотида “Ҳайвонот оламига саёҳат” мавзусида тарбияланувчи болалар учун дарс машғулоти ўтказилди. Болажонларга ўрмонларни асраш зарурлиги, ўсимликлар дунёсига меҳр қўйишларини,тўғри парваришлашлари кераклиги, ҳайвонлар инсонларнинг яқин дўсти эканлиги мисоллар асосида тушунтириб берилди. Ҳайвонлар ҳақида болажонлар ёд олган шеърларидан парчалар айтишди. Дарс машғулоти болажонлар учун жуда қизиқарли ўтиб берилди. Машғулот сўнггида топқир болажонларга “Энг зукко бола”, “Топқирлиги учун”, “Офарин”,”Баракалла”, “Ҳаракат қил” рағбат карточкалари топширилди.
Зархол Тиллоева,
тумандаги 4-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси