Ўзбек тилининг xалқимиз ижтимоий ҳаётида ва xалқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони доирасида, давлат тилининг софлигини сақлаш ва уни бойитиб бориш, ўкувчиларда нутқ маданияти ва санъатини ошириш мақсадида мактабимизда иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун тўгарак машғулотларида ўқувчиларни изланишга ундовчи нутқ санъати тадбирлари доимий равишда олиб борилади. Жумладан, 6-8 синф ўқувчилари ўртасида «Энг жозибали нутқ» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Бундай тадбир-машғулотларнинг олиб борилиши ўқувчиларда она тилимизга муҳаббат ҳисси ва нутқ маданиятининг ошишида катта xизмат қилади.
Дилфуза Норқўчқорова,
Наргиза Тошбоева,
33-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари