ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ УЧУН КОМБАЙНЛАР КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани ғаллакорлари бу йил 8183 гектар майдонда ғалла экинини парваришлади. Туман бўйича 215 та фермер хўжалигида ўрим-йиғим ишлари амалга оширилади. Қумқўрғон Агро сервис МТП 2017 МЧЖ муҳандис-техниклари Қумқўрғон Пахта Акциядорлик жамиятида 2021 йилги бошоқли дон ҳосилини ўриб-йиғишга комбайнлар, автотранспортлар ва хизмат кўрсатиш ишларининг шайлигини кўрикдан ўтказиш мақсадида семинар ташкил қилди. Тадбирда туман ҳокими Р. Гаппаров, вилоят ҳокими ўринбосари Ў. Туропов, вилоят прокурори ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари қатнашди. Улар бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиш, нес-нобуд қилмаслик, толон-тарож бўлишига барҳам бериш мавзуларида маъруза қилди.

Туман ғаллакорлари бу йил давлатга 18292 тонна ғалла сотишни режалаштирди. Бу ишни амалга оширишга 24 та комбайн бириктирилди. 96 та автотранспорт ўриб-янчилган ғаллани Дон қабул қилиш масканига ташийди. Ёқилғи-мойлаш, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ҳал этилди. Бош оператор ва унинг ёрдамчисига аванс пуллари берилди. Ўрим-йиғимни қисқа муддатларда, уюшқоқлик билан ўтказиш учун отрядлар тузилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Бундан ташқари, ғалладан бўшган майдонларда сомондан тозалаш ортяди ҳам меҳнат қилади.

Н. МУҲАММАДИЕВ