АЁЛЛАР ХУРСАНД

Қумқўрғон шаҳри улкан бунёдкорлик ишлари бажарилаётгани учун йилдан йилга чирой очиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда. Қурилаётган икки қаватли биноларда савдо дўконлари, турли хилдаги хизмат кўрсатиш йўналишлари очилаяпти. Янги қулайликлар яратилгани аёлар меҳнат қилиши учун катта имконият эшикларини очди. Мадинабону тикувчилик цехи шу қулайликлардан фойдаланиб, фаолиятини бошлади. Таниқли чевар Хуршида опа тикувчилик цехини очиб, замонавий тарзда жиҳозлади. ЖАСК тикув машиналари, бичиш-тикиш столлари, керакли асбоб-анжомлар билан таъминлади. 4 та иш ўрни яратди. Натижада чеварлар Лайло опа, Шарофат опа, Озода опа ўзига муносиб иш билан банд бўлди. Улар учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Қулай ва шинам, аҳоли гавжум манзилда аёллар ва эркаклар кийимларини бичиб-тикиб, мижозларга хизмат кўрсатаяпти.

Улар янги иш ўрни яратилганлиги ва имтиёзли кредит ажратилганилиги учун Муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирди.

Н. МУҲАММАДИЕВ