Ғуборсиз кўнгиллар

Тумандаги «Мурувват уйи» да 2-сон касб-ҳунар мактаби ҳомийлигида хайрия тадбири ўтказилди. Тарбияланувчи болажонлар иштирокида «Беш муҳим ташаббус» нинг Спорт йўналиши бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Жалоир маданият уйи қошидаги «Маҳлиё» фольклор-этнографик жамоасининг мусиқий чиқишлари намойиш этилди. Тадбир сўнггида туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров, 2-сон касб-ҳунар мактаби директори А. Сафаров, «Мурувват уйи» директори З. Дагаровалар касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари томонидан 124 нафар тарбияланувчиларга кийим-кечак маҳсулотларини хайрия қилишди. Болажонлар учун эҳсон дастурxони ҳам ёзилди. Мурғак қалбларнинг кўзларидаги қувонч шодалари барқ ургани янада дилларни яйратди.
Шуҳрат Узоқов,
«Мурувват уйи»нинг маданий иш юритувчиси