Бизнинг фаҳримиз!

Туманимизда улуғ айём кунлари қўшалоқ байрам нишонланди. «Мунчоқтепа» маҳалласида истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мусаев Ҳайит бобонинг қутлуғ ёши билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов уруш фахрийсини 100 ёшга тўлиши муносабати билан муборакбод этиб, табрик сўзларини ўқиб эшиттирди. Сектор раҳбарлари, туман ҳокими Р. Гаппаров ҳамда меҳнат фахрийси Н. Чариев, Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З. Хидирова, мутасадди ташкилот раҳбарлари, яқинлари иштирок этди. Бизнинг тинчликда-тотувликда ҳаёт кечиришимизда жонини фидо қилишга тайёр бўлган уруш фахрийси Ҳайит бобога узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламиз.