Туманимиздаги 10-сонли умумтаълим мактабида адабиётга қизиқиши бор ўқувчилар орасидан таниқли ижодкорлар етишиб чиқиши анъанага айланган. Турли йилларда мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилияти яхши ривожланиб, ижод намуналари оммавий ахборот воситаларида нашр қилинганлиги кўпчиликни хурсанд қилаяпти. Муҳтарам Президентимизнинг мактабларга шоирлар, ёзувчилар, журналистларни бириктириш ҳақидаги топшириғи изчил амалга оширилмоқда. Тегишли ҳужжатлар асосида мактабга мутахассис бириктирилди. Шу муносабат билан мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мактаб директори Ф. Оллаёров йиғилишни кириш гапи билан бошлади. Шу мактабда таҳсил олган Республика оммавий ахборот воситаларида яхши танилган журналист ва шоир Н. Муҳаммадиев ижодий-маънавий тарғиботчи амалга оширадиган ишлар ҳақида гапирди. Ижодкор ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг шеърлари билан яқиндан танишди.
Н. МУҲАММАДИЕВ