ДАЛАЛАРДА МЕҲНАТ ЗАВҚИ АВЖИДА

Баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги соҳасида иш қизиди. Ерга меҳр қўйган, янги ҳосил етиштириш ниятидаги инсонлар униб чиққан ниҳолларини агротехника қоидалари асосида парваришлаяпти.

Ўтган йили вилоятимизда биринчи бўлиб шартнома режасини бажарган туманимиз пахтакорлари бу йилги деҳқончилик ишларини кўтаринки кайфиятда амалга ошираяпти. 7952 гектар майдонда униб чиққан ниҳолларни парваришлаяпти. Ниҳоллар бу йилги об-ҳаво шароитида ривожланаяпти. Аксарият далалардаги ғўзаларда 3-4 та чин барг, бир қисмида 5-6 та чин барг чиқди. Барча ҳудудларда шоналаш даври бошланди. Культивация ёрдамида ғўза қатор ораларига иккинчи ишлов берилмоқда. Культиваторлар пахта етиштириш учун ажратилган далаларга олиб чиқилиб, ниҳоллар ораси юмшатилмоқда. Менирал ўғитлар билан 1-озуқа берилаяпти.  73 та чуқур юмшатгичлар воситасида  ғўза қатор оралари чуқур юмшатилмоқда. Ягоналаш тўлиқ бажарилди. Ҳозир 3945 нафар чопиқчилар бу йилги масъулиятли ишларини амалга ошираяпти. Далаларни бегона ўтлардан тозалаб, чопиқ қилаяпти. 28 та пуркагич ёрдамида ғўза баргидан озиқлантирилаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ