АҲОЛИ БАНДЛИГИ ДОЛЗАРБ ИШ

Қумқўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2021 йилнинг январь-апрель ойларида фуқароларнинг мурожатлари бўйича бир қатор ишларни бажарди. Жами 2266 та хизматлар кўрсатилди. 2138 фуқаро бандлик масалалари бўйича марказга мурожаат қилди. Шунинг 993 нафари аёллар, 1086 ёшлар ташкил этди. 633 нафар фуқарога маслаҳатлар берилди. 985 нафар киши ишга жойлаштирилди. 356 нафар одам жамоат ишларига жалб этилди. 292 нафар фуқаро ишсиз деб эътироф қилинди. 78 нафар киши тегишли ҳужжатилар асосида ишсизлик нафақасини олаяпти. Ҳисобот ойи охирида ишсизлар сифатида 501 нафар фуқаро рўйхатда турибди. Мурожатчиларнинг 46 фоизи ишга жойлаштирилди.

Н. МУҲАММАДИЕВ