КЛАСТЕРЛАРДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Туманимизда ер майдонларидан ақлона фойдаланиш, экинлардан мўл ҳосил олиш, даромадларини ошириш учун илғор технологияларни  қўллашга аҳамият қаратилмоқда. Бунинг учун чет эл ишбилармонлари  билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилгагн технологиялар олиб келинаяпти. Шу жумладан, фан-техника ютуғи бўлган томчилатиб суғориш қурилмалари ҳам мутахассисларнинг эътиборига тушган.  Томчилатиб суғориш қурилмаларини экин майдонларига ўрнатиш, сувдан ақлона, тежамкорлик билан фойдаланиш, сув сарфини камайтириш, ўсимликларни бир меъёрда суғориш, яхши ривожланиб,  мўл ҳосил етиштириш имкониятини беради.

Туманимиздаги клестерларга қарашли 2000 гектар ерда томчилатиб суғориш қурилмалари ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозир Туркияда ишлаб чиқарилган қувурлар, томчилатиб суғориш шланглари ва зарур қурилмалар олиб келинаяпти. Ер майдонларига ўрнатилиб, қишлоқ хўжалигида самарадорликка эришиш мақсадида қурилади.

Н. МУҲАММАДИЕВ