Мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёни билан солиқ идоралари зиммасига “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойилини жорий этиш вазифаси топширилганди.
Ҳозирги кунда солиқ ходимлари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларга кўмакчи сифатида фаолият кўрсатмоқда. Тадбиркорлар билан ҳамкорлик жараёнида уларга фаолиятлари юзасидан дастлабки бухгалтерия ҳисобининг юритилишида тушунтириш ва кўрсатмалар бериляпти. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг фаолиятини бошлашдаги коммунал хизмат, электр энергияси таъминоти, ер майдони ажратилиши каби муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингизни юритишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, мутасадди корхона ва ташкилотларга мурожаатингиз ўз вақтида ҳал этилмаса, Қумқўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожаат қилинг. Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори эканлигини унутманг!
Э. Жўрақулов,
туман ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари