ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН ЯНГИЛИКЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Қумқўрғон туман филиали ҳукуматимизнинг тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланган қарорга асосан иш фаолиятини юритмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласи белгиланган тартиб бўйича амалга оширилаяпти. Аниқланган бўш ер участкалари ва уларнинг “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ҳолатига кўра, Қумқўрғон тумани етакчи ўринларни эгаллаяпти. Жадвал бўйича ифодалаганда туманимизда 418 та умумий майдони 14,22 гектар бўш турган ер майдонлари аниқланиб, “YERELEKTRON” ААТга киритилди. Шунинг 12 таси, яъни 0,63 гектари келишув жараёнида. 11,78 гектарга тенг 331 та ер майдони аукцион савдоларига чиқарилди. Бу умумий ер майдонининг 81 фоизини ташкил этаяпти. 91 та 6,72 гектар ер майдони 651,9 миллион сўмга сотилди. Аукционда сотилган бу ер майдони бўйича 15225,0 миллион сўмлик инвестиция мажбурияти белгиланган. Бунинг натижасида 308 та иш ўрни яратилади. Ҳозир 5,06 гектарга тенг бўлган 240 та ер майдони аукцион савдоларида турибди.
Ҳозир электрон онлайн-аукцион савдоларининг ўтказилиши тадбиркорларга қулайлик келтирди. Аввал тадбиркорларга ер ажратиш 6 ой муддатида амалга оширилар эди. Янги автоматлаштирилган ахборот тизимига улангач барча ишлар 26 иш кунида ҳал этилмоқда.
Сирожиддин ШУКУРОВ,
Кадастр агентлигининг давлат кадастр палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Қумқўрғон туман филиали Ахборот-таҳлил гуруҳи бошлиғи