Санъатга ошуфта диллар

Бугун маданият ва санъатга бўлган алоҳида эътибор туфайли ёшларимизда рақс ва тасвирий санъатга қизиқиши янада кучайган. Қумқўрғон тумани 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида хореография ва тасвирий санъат йўналиши ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида «Санъатга ошуфта диллар» номли тадбир бўлиб ўтди. Бунда рақс санъатини мукаммал эгаллаб келаётган ёшлар жозибали рақслари билан биргаликда тасвирий санъат синфи ўқувчиларининг тадбир давомида чизган расмлари ва ясаган ҳайкалларини кўриб уларнинг нечоғлик истедодли эканлигининг гувоҳи бўлдик. Вилоят болалар мусиқа ва санъат мактаблари орасида «2020 йилнинг энг яхши мактаби» деб эътироф этилган бу мактаб ўқувчилари ҳурматли Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббуснинг 1-йўналиши бўйича катта-катта ютуқларни қўлга киритиб келмоқда.