Ҳаётингизни асранг!

Ҳозирги кунда республикамизда 50 дан ортиқ сув омборлари, сунъий кўллар ва истироҳат боғларидаги сунъий кўлларда қўриқланадиган пляжлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Умуман олганда чўмилиш мавсуми 15 майдан – 15 сентябргача ҳисобланади. Иссиқ кунларда рухсат этилган очиқ сув ҳавзаларида кундузги соат 10:00 дан 16:00 гача чўмилиш мумкин. Чунки бу вақтда сув исиб, инсонда совуқ сабабли юзага келадиган томир тортишиш ҳолатлари кузатилмайди. Бахтсиз ҳодиса қурбонига айланиш ёш танламайди. Жорий йилнинг 8 февраль куни тахминан соат 17:30 ларда Қумқўрғон тумани “Чаёнтепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган Жанубий Сурхон сув омбори қирғоғига сув юзасидан чиқиб турган ўрдакни олиш учун 1988 йилда туғилган фуқаро Д.Н. (исм-фамилияси ўзгартирилган) сувнинг ичига кириб, эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб вафот этган. Ҳар биримиз учун ҳаёт бебаҳо неъмат ҳисобланади. Ўтаётган кунимизнинг қадрига етиб, доим ҳушёр бўлишимиз даркордир.
К. Бобоев,
туман прокуратураси терговчиси