ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И

2021 йил 30 апрель Қ-661-сон Қумқўрғон т.
Туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ер майдонларини пахта ғаллачилик, боғдорчилик ва паррандачилик фермер хўжаликларини ташкил этиш учун лойиҳаларни тасдиқлаш ва мазкур лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5,10-моддаларига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237-а-сон буйруғи билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини бериш танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига ҳамда туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонлари бўйича, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тайёрланган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6,10-моддаси талабига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ер майдонларини пахта ғаллачилик, боғдорчилик ва паррандачилик фермер хўжалиги юритиш учун ажратиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур лойиҳалар бўйича танловлар «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини бериш танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низом (19.11.2005 й. рўйхат рақами №1523) талаблари асосида ўтказилсин.
3. Ишлаб чиқилган лойиҳалар “Қумқўрғон садоси” газетасида эълон қилиниб, туманнинг барча МФЙ раислари, ҳудуд раҳбарлари, илғор фермерлар ва кенг жамоатчилик томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилсин.
4. Талабгорлардан (фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи, фуқаролар) олинган аризалар, тақдим этилган ҳужжатлар асосида тузилган номзодларнинг маълумотномаси (объективка) танловга қатнашиши учун Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим қилинсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими: Р. Гаппаров