Фан ойлиги: «Физика ва ҳаёт»

Бугунги тараққиёт замонида ҳар бир соҳа бирмунча ютуқ ва марраларни кўзлаб ўз олдига мақсад қўйиб, улкан ишларни олиб бормоқда. Албатта, бу мақсадли соҳалар қаторида таълим йўналишидаги кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътибор билан тилга олиш жоиз. Жумладан, ҳар бир фанни мукаммал ўқитишни олиб бориш ҳамда уларнинг соҳадаги ютуқларини сезиларли даражада ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан йил ойларини фанлар кесимида тақсимлаб, фан ойликларини ташкил қилиш амалга жорий этилган. Шу ойлик доирасида тумандаги 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам 11 синф ўқувчилари учун «Атом энергетикасининг физик асослари» мавзусида бир соатлик намунали очиқ дарс ташкил этилди. Дарс мобайнида эса ўқувчилар ўртасида тезкор савол-жавоб, масалалар ечиш, физик олимлар ҳақида нимани биласиз? Топ викторинаси ҳамда амалий шартлар каби бир қанча жараёнлар ташкил қилинди. Мактабнинг 11 синф ўқувчиларини тўлиқ қамраб олган бу дарс кўтаринки руҳда ўтди.
Ҳар бир ойда бу каби фан ойликларинг тадбирлар, очиқ дарслар кўринишида ташкил этилиши ўқувчиларнинг фанларга ва билим олишга бўлган қизиқиш-иштиёқларини ўстиради. Эгаллаган билимларини эса пухта такрорлашларига замин яратади. Фанларни ўз вақтида мукаммал ўзлаштирган ёшлар эртанги кунда юртга, элга нафи юқори бўлган мутахассис кадрлар бўлиб етишадилар.
Баҳром Янгибоев,
тумандаги 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати физика фани ўқитувчиси