Камтарин инсон доим камол топади

Хидирова Зулхумор Абдурашидовна 2017 йил сентябрь ойидан 2020 йил февраль ойигача Қумқўрғон туман ҳокимининг ўринбосари, xотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида, 2020 йил февралдан бугунги кунгача Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритди. 2021йил 5 май кунидан Сурxондарё вилояти ҳокимининг xотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан туманимизда тадбир ташкил этилди. Тадбирга туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Зулxумор Xидированинг меҳнатсеварлиги, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашишини сўз олганлар таъкидлаб ўтди.