МАҲАЛЛА ҲУДУДИ ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА

Муҳтарам Президентимиз “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказганида амалга ошириладиган ибратли вазифалар ҳақида гапирган эди. Жумладан, бирорта маҳаллада ариқ қазилса вақт ўтиб у лойқага тўлса ўша маҳалла аҳли ариқни тозалашини таъкидлаганди. Туманимиздаги “Азларсой” маҳалласида бу эзгу ишларни руёбга чиқаришда қувонарли натижалар қўлга киритилмоқда. Маҳалла ҳудудидан ўтувчи ариқ ва зовур улкан техник кучи билан тозаланаяпти. Кўп километр масофадаги ишлар бажарилиб, сув оқиши учун қулай ҳолга келтирилмоқда. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти Қумқўрғон туман филиали муҳандис, техник ходимлари ариқ ёқасида ўрнатилган газ қувурларини таъмирлаяпти. Бу ишни сифатли бажариш учун автотехникалар, пайвандлаш асбоб-анжомлари ва ишчи кучи сафарбар этилди. Улар маҳалла ҳудудидан ўтказилган газ қувурларини сифатли ишлаши учун билим ва маҳоратларини сарфлаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ