ОЛИҲИММАТ ДЕҲҚОНЛАР САХОВАТИ

Ерга меҳр қўйиб ишлаган деҳқоннинг ҳосили мўл, шунга яраша даромади кўп бўлади. Буни туманимизда яшаб, деҳқончилик ишлари билан умргузоронлик қилаётган инсон яхши билади. Ерга барака уруғи экиб, кўчатларни парваришлаган, ақлона ишлаб мўл ҳосил яратган ҳеч кам бўлмайди. Бунинг хурсандчилиги, гашти нақадар тотли эканлиги унга ҳар доим ғайрат-шижоат бағишлайди. Янги-янги навларни экиб, ҳар доимгидан мўл ҳосил олишга интилади. Ҳалол меҳнати эвазига мўмай даромад топиб, фаровон яшайди. Уй қуради, машина олади. Усти бут, қорни тўқ бўлади. Яхши яшашнинг бу усули унинг ҳар доимги касб-корига айлангани ҳеч кимга сир эмас.

Шу кунларда томорқа эгалари катта умид билан экан карам, памидор, бординг, больгар қалампири, картошка, бақлажон маҳсулотларини саралаб териб, халқимизнинг дастурхонини тўкин-сочин қилишга ҳисса қўшмоқда. Улар учун керакли шарт-шароитлар яратилаяпти. Керакли идишлар, елим халталар, яшиклар, автотранспорт воситалар пишиб етилган маҳсулотларни истеъмолчиларга нес-нобуд қилмай, яхши сақланган ҳолда етказиб бериши учун тайёрлаб қўйилган. Меҳнат қилган кам бўлмай, етиштирган маҳсулоти эвазига манфаатдор этилаяпти. Энг сўнгги янгиликларга қараганда Сурхон воҳасида етиштирилган помидор маҳсулотлари чет давлатларга экаспорт қилинаяпти. Соҳибкорлар ҳозиргача 1,6 минг тонна памидорни чет элдаги ҳамкорларимизга етказиб бериб, республика миқёсида яхши натижага эришаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ