Барчамизга маълумки, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, улар учун қулай яшаш шароитларини яратиши билан аҳамиятлидир.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2020 йил 14 апрелдаги буйруғига асосан ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда коммунал соҳада эришган ютуқлари учун ходимларнинг бир гуруҳи “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак-нишони билан тақдирланди. Қувонарлиси, улар орасида туманда кўп йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган Бобурмирзо Искандаров ҳам ушбу юксак эътирофга муносиб топилди.
Уй-жой коммунал соҳасида самарали фаолият юритаётган Б.Искандаров аҳоли турмуш фаровонлиги, соҳа ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган фидойилардан саналади. Бу мукофотни эса эл учун қилинган хизматларнинг ёрқин ифодаси дейиш мумкин.