Маърифат ўргатган устоз

Иши билан дили бирдир,
Касбдош-у ўқувчига ширин сўздир,
Жамиятин яшнатгувчи мисли гулдир,
Бу – устоздир.

Ўқитувчилик касбини улуғлаб, педагог номини ардоқлаб келаётган устозларни халқимиз ҳурмат қилади. Улар умумтаълим мактабида болаларга таълим-тарбия ўргатиб, фазилатларига ҳар жиҳатдан сайқал бераяпти. Бунинг амалий жавобини ўқувчиларнинг нутқи, билимдонлиги, муомала маданияти, шодлиги ифодалаб туради.
Туманимиздаги 9-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Зулайҳо Ҳайдарова узоқ йиллар бўлдики, ўқув муассасасида фаол ишлаяпти. Ноанъанавий дарслар ўтиб, ўқувчиларнинг фанларга қизиқишини ошираяпти. Иқтидори ва истеъдодини аямай ёрдам бераяпти. Маънавият ва маърифат ишларида ҳам ташкилотчилигини намоён қилди. Педагоглар билан ҳамжиҳатликда ишлаб, илм-фан янгиликларини амалиётда кенг қўллади. Нафақат ўзи ишлаётган ўқув муассасасида, балки бошқа умумтаълим мактабларидаги касбдошлари орасида намунали педагоглик фаолияти билан яхши танилди. Иш тажрибаси оммалашди. Фидокорона меҳнати, билим ва тажрибаси туфайли меҳнат жамоасида ҳурмат қозонди. Ёш авлодни билимли ва зукко қилиб тарбиялашдаги маҳорати мактаб ўқитувчиларига доимо ўрнак бўлди. Узоқ йиллик ўқитувчилик фаолияти давомида иш услуби касбдошларида доимо ҳавас уйғотди. Кўп шогирдлар тайёрлади. У ҳақли равишда Ўзбекистон халқ таълими аълочиси мукофоти билан тақдирланди. Ҳозир бошланғич синфда дарсларни намунали ўтаяпти. Ёшлар устози каби педагоглик касбини танлаб олий таълим муассасаларида шу йўналишда ўқиди. Таълим муассасасида устоздан ўрганиб, дарс ўтмоқда.
Меҳрибон устоз, таниқли педагог туғилган куни ва 54 ёшини меҳнат ютуқлари билан кутиб олмоқда. Унга узоқ умр, бахт-саодат, мустаҳкам соғлик тилаймиз! Фарзандларингиз ва шогирдларингиз бахтига доимо соғ-саломат бўлинг!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан
тумандаги 9-сон умумтаълим мактаби жамоаси ва ўқувчилари