Хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини кучайтириш ва хотин-қизлар жисмоний фаоллигини ошириш давлатимизнинг муҳим вазифаси бўлиб келмоқда. Бу борада барча маҳаллалар, ташкилотлар, хусусий корхоналар, фитнес клублар, аёллар гўзаллик салонлари, тумандаги барча тиббиёт ходимлари билан биргаликда Президентимиз Қарорларига асосан юқумли бўлмаган касалликларни олдини олишда биргаликда иш юритишимиз керак.
Бу борада туғиш ёшидаги аёлларимизда камқонликни, бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини, семизликни ва буқоқ бези касалликларини олдини олиш бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг учун ҳар бир хотин қиз ўз соғлигини кузатиб бориши ва ўз соғликларини ўзгаришини билмоқ учун ҳар йили тиббий кўрикдан яшаш манзили бўйича ёки кўп тармоқли марказий ёки оилавий поликлиникада ўтишлари керак. Бунда тана вазни оғирлигидан бошлаб, қон таҳлиллари унда гемоглобин, холистерин ва қанд миқдорини билиб туриши, ЭКГ ва УЗИ текширувлари ва мутахассислар кўригидан ўтиб туришлари керак.
Маҳаллаларда нафақадаги зиёли аёллардан “Соғлом турмуш тарзи” тарғиботи билан шуғулланиши учун волонтёрлар гуруҳи ташкил қилиш ва “Эъзозли аёллар” клубини ташкил қилиш керак. Маҳаллаларда тиббиёт ходимлари билан ҳар шанба куни мактаб стадионларида “Саломатлик куни”ни ўтказиш, жисмоний фаоллик бўйича оилавий эстафета машқлари, соғлом овқатланиш ва тоза хонадон бўйича тадбирлар ўтказиш лозим. Шу тадбирларда туман хотин-қизлари фаол иштирок этиб ўз соғликларини мустахкамлашларини сўраймиз. Соғлигимиз ўз қўлимизда.
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими