ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ V СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг бешинчи сессиясида тўртта масала кўриб чиқилди. Маърузачилар, туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ҳ.Ҳамроев, туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи З. Турсуновларнинг Қумқўрғон туманида сектор раҳбарларининг “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки бароварга ошириш, фойдаланилмай турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида маърузалари эшитилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари М. Қултаев туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни мутасадди тадбиркор, кластер, йирик фермер хўжаликларига бириктириш чора-тадбирлари юзасидан ахборот тўғрисида маъруза қилди. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси А. Самадов туманда фаолият юритаётган мева-сабзавотчилик ва чорвачилик фермер хўжаликларининг ер майдонларидан самарали фойдаланиш аҳволи, жумладан, боғ-ток қатор ораларига озиқ-овқат экинларининг экилганлиги, ер майдонларида тўлиқ боғ-токзорлар ташкил этилганлиги, чорва мол бош сонининг ер майдонига нисбатан мутаносиблиги, ажратилган ер майдонларига озуқа экинларининг экилганлиги, банк орқали пул айланма маблағларининг мавжудлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг амалга оширилганлиги ҳолати юзасидан гапирди. Сессияда Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг муҳри ва расмий бланкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўрилди. Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.