Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб

Жорий йилнинг ўтган даврида Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 129 нафар тадбиркорлик субъектларининг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, шундан 129 та мурожаатнинг 133 та масала бўйича “kb.business.gov.uz” ягона интерактив порталига киритилди ва тегишли тартибда кўриб чиқилди.
“business.gov.uz” порталига киритилиб муаммоларни ижобий ҳал қилиш ва амалий ёрдам бериш учун тегишли масъул ташкилотларга юборилди. Ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинган 129 та мурожаатнинг 133 масаласи бўйича 73 таси банк кредитлари масаласида, 32 таси ер, кадастр ва архитектура қурилиш масаласида, 1 таси СНОС масаласида, 2 таси солиқ масаласида, 1 таси рухсатномалар, лицензиялар ва ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида, 1 таси суд масаласида, 4 таси Прокуратура органларига, икки мансабдор шахслар ҳаракати ҳаракатсизлиги масаласида ҳамда 15 таси бошқа масалаларни ташкил этади. Ушбу мурожаатларнинг 41 таси сайёр қабулда, 5 таси қабулхона орқали, 83 таси ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлардир.
Хусусан, мурожаатларнинг 129 тасидан учтаси Республика даражасида, 25 таси вилоят даражасида ҳамда 105 таси туман даражасида кўриладиган мурожаатларни ташкил этади.
Қабул қилинган ушбу мурожаатлардаги масалаларнинг 68 таси (51%) ижобий ҳал этилган, 52 тасига (39%) хуқуқий тушунтиришлар берилган, 3 та мурожаат рад этилган ҳамда 10 таси ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида. Ушбу мурожаатларнинг 1 таси муддати бузилган бўлиб, 7 таси такрорий мурожаатларни ташкил қилади. Мурожаатлар ижроси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш чораси кўрилмоқда.
Мурожаатларни соҳалар кесимида ўрганиб чиқилишини таҳлил қилинганда кредит масаласида 73 та мурожаат йўналтирилган бўлиб шундан 21 таси ижобий ҳал этилган, 33 та мурожаат тушунтириш берилган ҳамда 3 та мурожаат рад этилган, Ер масаласида жами 33 та мурожаат йўналтирилган бўлиб, 20 таси ижобий ҳал этилган, 9 таси тушунтириш берилган, Солиқ масаласида 2 та мурожаатнинг 2 таси ижобий ҳал этилган, Рухсатнома ва лицензия масаласида жами 1 та мурожаатнинг 1 тасига тушунтириш берилган, Суд масаласида жами 1 та мурожаат йўналтирилган бўлиб, 1 тасига тушунтириш берилган, Прокуратура органлари масаласида жами 4 та мурожаат йўналтирилган бўлиб, 3 таси ижобий ҳал этилган, 1 тасига тушунтириш берилган, Мансабдор шахслар ҳаракати/ҳаракатсизлиги масаласида жами 2 та мурожаат йўналтирилган бўлиб, 1 таси ижобий ҳал этилган, 1 тасига тушунтириш берилган, 15 таси тумандаги бошқа мутасадди ташкилотларни ташкил қилади. Бундан 10 таси ижобий ҳал этилган ҳамда 4 тасига тушунтириш берилган. Ҳисобот даврида 10 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижаси таҳлил қилинганда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, АТБ Агробанк туман филиалига, АТ Халқ банк туман филиалига ҳамда АТБ Микрокредитбанк туман филиаллари томонидан кўпроқ келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ижобий ҳал этишга қаратиш ва юқоридагиларни инобатга олиб тумандаги хизмат кўрсатувчи барча идора ва масъул ташкилот раҳбарларининг масъулиятини оширишда тегишли вазифалар белгиланди.
Р. МИРЗАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман қабулхонаси мудири