Ижобий ечим-халқ ишончи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туман халқ қабулхонасига 2021 йилнинг 1 январдан 1 апрель кунига қадар 1137 та масаладан иборат 1047 та мурожаатлар рўйхатга олинган. Натижаси тасдиқланган 838 та мурожаатдан 774 таси ёки 92,9 фоизи қаноатлантирилган. 55 тасига асосли тушунтириш берилиб, 299 таси тегишли ташкилотларига йўналтирилиб, назоратга олинган.
Мурожаатларда асосан моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар, маиший газ баллон билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш, бандлигини таъминлаш, уй-жой сўраб мурожаат қилинмоқда. Туман халқ қабулхонасига “Қарсоқли” маҳалласида яшовчи фуқаро А.С.нинг оиласини тиклаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. А.С. нинг мурожаати кўриб чиқилиб, турмуш ўртоғи билан яраштирилди ва мурожаати ижобий ҳал этилди. “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Н.М. бир марталик моддий ёрдам олиб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам олиб берилиб, ижобий ечим қилинди.
Қ. Давлатов,
Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси
И. Умаров,
Қумқўрғон туман халқ қабулхонаси мутахассиси