Оналар пойида барчамиз тиз чўкамиз. Фарзандларининг кам-кўстсиз вояга етишлари учун қанчадан-қанча оналар ўзларини қурбон қилган. Бироқ ҳозир ҳам орамизда шундай мард оналар борми? Минг афсуски она деган шарафли номга доғ тушираётганлар ҳам учрамоқда. Фуқаро Т.Ж. (исм – фамилияси ўзгартирилган) ва К.Ш.(исм-фамилияси ўзгартирилган)лар умид билан бир ёстиққа бош қўйишиб, икки нафар фарзандли бўлишади. Фарзандлари ёш гўдак бўлишига, она меҳрига тўймаганлигини ҳам ҳис этмасдан онаси К.Ш икки қора кўзни ташлаб Россия Федерациясига ишлашга кетади. Жигарбандидан хабар олмасдан, уйига қайтса ҳам шу кунгача хабар олмайди. Суд қарорига мувофиқ фуқаро К.Ш фарзандларига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Аммо, икки нафар фарзанд тақдири нима кечади. Уларнинг гуноҳи нима эди? Бир тўкис оилада бахтиёр фарзанд бўлиб вояга етишларига уларнинг ҳам ҳаққи бор эдику? Оилангиз дарз кетмасидан фарзандларингиз тақдирини ўйлангизлар азиз ота -оналар.
Ў. Мамадиев,
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси
Ф. Холмуродов,
туман прокурорининг катта ёрдамчиси