Оила низолари никоҳдан ажратиш низоларининг олдини олиш

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди. Судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозим.

Эр ва хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оилани сақлаб қолишга иложи йўқлиги суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талабни қаноатлантириши лозим, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.
Даъвогар М.Юсупов (исм, фамилияси ўзгартирилган) жавобгар А.Машариповага (исм, фамилияси ўзгартирилган) нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар билан (йил ва кун ойлари ўзгартирилган) 2015 йил 5 август куни Қумқўрғон туман ФХДЁ бўлими томонидан қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўрталарида бир нафар 2018 йилда туғилган Нилуфар исмли фарзандлари борлиги, ўрталаридаги келишмовчилик сабабли 2019 йил ноябрдан буён эр-хотинлик муносабатда эмаслигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини кўрсатиб, суддан шу асосларга кўра уларни никоҳдан ажратишни сўраган.
Аниқланишича, тарафлар яъни даъвогар М.Юсупов (исм, фамилияси ўзгартирилган) жавобгар А.Машариповага (исм, фамилияси ўзгартирилган) билан йил ва кун ойлари ўзгартирилган) 2015 йил 5 август куни қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришган, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар яъни 2018 йилда туғилган Нилуфар исмли вояга етмаган фарзандлари бор.
Аниқланишича, тарафлар оиладаги ўзаро келишмовчилик сабабли ҳозирги кунда бир-бирларидан алоҳида яшаб келмоқдалар.
Биринчи инстанция суди томонидан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун мақсадида берилган 6 ой муҳлатда улар ярашмаган ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганлар.
Иш ҳолатлари ва ишда ўрганилган далиллардан кўринишича, тарафларда мавжуд никоҳни бекор килиш учун ҳақиқий хоҳиш-ирода мавжуд бўлмасдан, уларнинг бундай қарорга келишларига ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлган.
Судлар ишдаги ҳужжатлардан ҳамда аниқланган иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар ўртасидаги оила барҳам топган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд эмаслигини, уларнинг муносабатлари характеридан келгусида бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаш учун асослар кузатилмаслигини, тарафларнинг никоҳни бекор килиш учун ҳақиқий хоҳиш-иродалари мавжуд эмаслигини, бу ҳолатлар эса эр-хотинлик муносабатлари тугаган деб ҳисоблашга асос бўла олмаслигини, қурган оилалари ёш оила эканлигини, вояга етмаган фарзанди келажагини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирмасдан қолдирган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тарафлар ўртасидаги оила барҳам топган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, уларнинг муносабатлари характеридан келгусида бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаш учун асослар кузатилмаслиги, уларнинг никоҳни бекор қилиш учун ҳақиқий хоҳиш-иродалари мавжуд эмаслиги, бу ҳолатлар эса эр-хотинлик муносабатлари тугаган деб ҳисоблашга асос бўла олмаслиги, бундай ҳолатда судлар тарафларнинг никоҳдан ажратмаслиги, жамиятда оила мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этиш йўлидаги муҳим вазифа ҳисобланади.
У. РАУПОВ,
Сурхондарё вилоят суди судьяси
М. ПАРДАЕВ,
туман прокурорининг ёрдамчиси