ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ IV СЕССИЯСИ

Мазкур сессияда тумандаги сиёсий партиялардан сайланган депутатлар қатнашди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р. Гаппаров бошқарди. Депутатлар иш регламентини тасдиқлашди.
Маърузачилар туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ҳ. Ҳамроев, туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи З. Турсунов туманда сектор раҳбарларининг “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки бароварга ошириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режаси” тўғрисида маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими мудири Р. Мирзаев ўз маърузасида тумандаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти юзасидан ахборот берди. Туман Адлия бўлими бошлиғи Р. Султоновнинг Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахборот тўғрисида маърузаси тингланди. Маърузачи А. Самадов Қумқўрғон туманида 2020 йил қишлоқ хўжалиги ҳосили учун амалга оширилаётган ишлар ва бу борада қолоқликка йўл қўйиб келаётган фермер хўжаликлари юзасидан Қумқўрғон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳисоботини берди.
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадни оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш бўйича энг устувор вазифаларни белгилаш, улар ижросини таъминлаш тўғрисида ҳамда кун тартибидаги масаллалар бўйича қарорлар қабул қилди.