Туман ҳокими қарамоғига олган хонадонлар ҳолидан хабар олди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати туфайли эзгуликка йўғрилган хайрли ишлар туманда ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Туман ҳокими Р.Гаппаров эрта тонгдан хайрли ишни бошида туриб ўзи оталиққа олган “Уяс”, “Бўстон”, “Тўғон” маҳаллаларида яшовчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Муборак Рамазон ойида ушбу хонадонларга рўзІор учун зарур бўлган 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, сектор раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан туманда 2609 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланиб, манзилли рўйхати шакллантирилди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак берилмоқда.