Шодликларимиз бардавом бўлсин

2018 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кам фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунига келиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларида яратилган ўринлар сони мактабгача ёшдаги болаларнинг қамраб олишга имкон берди.
Ҳозирги вақтда туманимизда 25 дан ортиқ давлат мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Ўтган йилларга нисбатан мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар сони ҳам сезиларли даражада ўсган. 2030 йилга бориб болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш кўзда тутилган. Мана шундай улуғ кунларда туманимизда катта тантана бўлиб ўтди. Бир кунда кўплаб иншоотларнинг очилиш маросими ўтказилди. ”Пахтаобод” маҳалласида жойлашган 120 ўринга мўлжалланган 25-Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси катта шодиёна билан очилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, тумандаги фахрий нуронийлар қатнашишди. Жажжи болажонларимизнинг қувончли лаҳзаларига шерик бўлиб турибмиз.