Яна бир қувончли дамлар

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Мактабгача таълим бўлими томонидан мактабгача таълим соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, давлат мактабгача таълим муассасаларини янгидан таъмирлаш ҳамда туманда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда туманда нодавлат, оилавий ҳамда давлат-хусусий шерикчилик асосидаги таълим муассасалари ташкил этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
“Боймоқли” маҳалласида 90 ўринга мўлжалланган 23 – мактабгача таълим ташкилоти биноси болажонлар ихтиёрига топширилди. “Ёшлар дафтари”, ”Аёллар дафтари” га киритилган хотин- қизларимиз бандлиги таъминланмоқда.