Туман марказидан қарийб 50 км узоқликда жойлашган “Боботоғ” маҳалласи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамов, Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими раҳбари З. Хидирова, маҳалла фаоллари ҳамда ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди.
Янги барпо этилган бинода қўшимча хоналар ҳам қурилган бўлиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун хизмат қилмоқда. Тикувчилик цехи, тўқиш хонаси, компьютер саводхонлиги, гўзаллик салони ўз фаолиятини бошлаган. Касбга қизиқиши бор ёшлар ўқитилиб, сертификат олишмоқда.