ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2021 ЙИЛ 18 ФЕВРАЛЬ КУНИДАГИ 675-СОНЛИ ҚОНУНИ БИЛАН НИМАЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, судлар мустақиллиги ва уларнинг иш услубида адолат ва шаффофлик тамойилларини янада қарор топтириш вазифалари белгиланган. Мурожаатномада таъкидланганидек, “Адолат бу – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди.” деган сўзлари суд ишларини кўришда адолат мезонига айланмоқда. Бунда адолат тамойилларига амал қилиш, биринчи навбатда инсон манфаатлари, ҳимояси асосий вазифамиздир.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси янги 572-моддаси билан тўлдирилди, унга кўра эндиликда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Жиноят Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси “Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув” номи билан 621-боби билан  тўлдирилди.

Ушбу бобнинг 5861-моддаси табалига кўра, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда агар гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса,  илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса тузилади.  Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда агар  ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса тузилиши мумкин эмас,

Шунингдек, 5862-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида бериши мумкин. Келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва, агар ишда қатнашаётган бўлса, қонуний вакили томонидан имзоланган бўлиши лозим.Илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ва дастлабки терговда қўйилган гумонни ёки айбловни тан олиши, далилларни инкор қилмаслиги, жиноятни тергов қилишга кўмаклашиши, жиноят натижасида олинган мол-мулкнинг топилиши учун қайси ҳаракатларни амалга ошириш шартлигини, жиноятга алоқадор бошқа ахборотни тақдим этишга доир мажбуриятларини ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар бартараф этилганлигини кўрсатади.Келишув тузиш ҳақидаги илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан бажариладиган ва жиноятни фош этиш учун кўмаклашадиган муайян ҳаракатлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

5863-моддасига кўра,   Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишини юритаётган суриштирувчига, терговчига тақдим этилади.Суриштирувчи, терговчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани олган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида жиноят иши материалларини келишув тузиш масаласини ҳал қилиш учун прокурорга юборади.Прокурор келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани у келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суриштирувчи ёки терговчи ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси иштирокида кўриб чиқади ва ушбу Кодекснинг 5861-моддасида кўрсатилган талабларга риоя этилганлигини текширади. Зарур ҳолларда, прокурор жабрланувчини ёки фуқаровий даъвогарни ҳам келишув тузиш масаласини кўриб чиқиш учун жалб қилади.Прокурор келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқаётганда:  жиноят иши материалларини ва тақдим қилинган ёки талаб қилиб олинган қўшимча материалларни ўрганади, келишув тузишнинг асосларини текширади, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди ва гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг барча шартлари билан танишган-танишмаганлигини, илтимосномани ихтиёрий равишда ва ўз хоҳиши билан, шунингдек ҳимоячи билан муҳокама қилганидан кейин берган-бермаганлигини, унга нисбатан бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов ўтказилган-ўтказилмаганлигини, тузилаётган келишувнинг моҳиятини тушунган-тушунмаганлигини аниқлайди. Шундан кейин прокурор, агар келишувга асосан ҳукм чиқарилиб, жазо тайинланганидан кейин гумон қилинувчининг, айбланувчининг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги ёки терговдан бирон-бир муҳим ва иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни қасддан яширганлиги, келишувда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларни бажармаганлиги аниқланса, ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома берган гумон қилинувчига, айбланувчига тушунтиради.

5864-моддасига кўра, прокурор айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади, яъни айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ёки  айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида. Прокурор томонидан айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосноманинг рад қилиниши гумон қилинувчи, айбланувчи ва унинг ҳимоячисини ушбу масала юзасидан такроран илтимоснома бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

5865-моддаси талабига кўра,  айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак, яъни келишув тузилган сана ва жой, келишув тузаётган прокурор тўғрисидаги маълумотлар, келишув тузаётган гумон қилинувчининг, айбланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, бошқа маълумотлари, ҳимоячи ҳақидаги маълумотлар, жиноят содир этилган жой ва вақтнинг, шунингдек исботланиши лозим бўлган бошқа ҳолатларнинг тавсифи,  Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, қисми, банди, гумон қилинувчига, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш тартиби, содир этилган жиноятни фош этиш, жиноят иши бўйича далилларни тақдим этиш, жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкни аниқлаш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи келишув имзоланганидан кейин бажаришни ўз зиммасига оладиган ҳаракатлар, етказилган зарарнинг миқдори ва унинг ўрни қопланиши, ушбу Кодекс 5863-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган шартларни бажармаганлик оқибатлари.Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида бир неча шахс жалб этилган бўлса, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳар бир гумон қилинувчи, айбланувчи билан алоҳида-алоҳида тузилади.Келишув прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси томонидан имзоланади. Келишув имзолангунига қадар гумон қилинувчи, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.

5866-моддасида айбга иқрорлик тўғрисида келишув имзоланганидан кейин иш бўйича тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда прокурор айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, ишни зудлик билан судга юборади. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув имзоланганидан кейин тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлган тақдирда, прокурор ишни суриштирув ёки тергов органига юборади. Суриштирувчи, терговчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг айбини тасдиқлаш учун етарли ҳажмда далилларни тўплайди.Агар ишни судга қадар юритиш жараёнида жиноятнинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда назарда тутилмаган бошқа ҳолатлари аниқланса, келишув ўз кучини йўқотади.Бунда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишни истисно этадиган ҳолатлар аниқланган тақдирда, жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда олиб борилади.Агар аниқланган ҳолатлар айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузишни истисно этмаса, келишув ушбу Кодекснинг 5862 — 5864-моддаларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда қайта кўриб чиқилиши мумкин.Гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг айбини тасдиқлаш учун далиллар тўпланганидан кейин суриштирувчи, терговчи ишни прокурорга тақдим этади. Прокурор жиноят иши материалларини беш сутка ичида кўриб чиқиб, айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, ишни айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув билан бирга судга юборади.Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлса ва уларнинг барчаси билан ҳам айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилмаган бўлса, ўзи билан келишув тузилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда келишувда кўрсатилади.

5867-моддасида айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни суд томонидан кўриб чиқиш тартиби белгиланган бўлиб унга кўра,  айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга доир ишлар ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда умумий тартибда, жиноят иши келишув билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), агар ишда иштирок этаётган бўлса, қонуний вакил, ҳимоячи, прокурор иштирок этади.Суд мажлиси ўтказиладиган жой ва сана ҳақида лозим даражада хабардор қилинган жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишлар бўйича суд муҳокамасида прокурор келишувнинг мазмунини ўқиб эшиттиради, судланувчининг суриштирув ҳамда дастлабки терговга кўмаклашганлигини тасдиқлайди ва бу айнан нимада ифодаланганлигини тушунтиради. Суд айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишларни кўриб чиқиш чоғида: келишувни тузишда гумон қилинувчининг, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари таъминланган-таъминланмаганлигини ва ушбу Кодекснинг 5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилган-бажарилмаганлигини; келишувнинг гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган-тузилмаганлигини; гумон қилинувчи, айбланувчи келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунган-тушунмаганлигини, унинг оқибатларини англаб етган-етмаганлигини; судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши ёки қўллаб-қувватланмаслигини; гумон қилинувчи, айбланувчи етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини аниқлайди. Суд судланувчи ва унинг ҳимоячисининг, прокурорнинг, шунингдек зарур ҳолларда, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) фикрини эшитади, шундан сўнг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради. Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.

Шунингдек, 5868-моддасига кўра, суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради, яъни  келишувни тасдиқлаш тўғрисида ёки  келишувни тасдиқлашни рад этиш ва ишни прокурорга юбориш ҳақида. Келишув тасдиқланган ҳолларда, суд айблов ҳукми чиқаради.

Суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлашни рад этиши ва жиноят ишини прокурорга юбориши

Суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, агар келишувни тасдиқлаш учун асослар мавжуд бўлмаса ёки келишувни тузишда процессуал қонунчилик талаблари бузилган бўлса, суд келишувда назарда тутилган судланувчига қўйилган айбловда жиноятнинг малакаланишга тааллуқли шартларга рози бўлмаса,  судланувчининг айбдорлиги борасида судда асосли шубҳа туғилган бўлса, тарафлар тузилган келишувдан воз кечса, ушбу кодекснинг 5869-моддасига асосан келишувни тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш ёки келишувни қайта кўриб чиқиш учун прокурорга юборади. Суднинг ажримига судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.

58610-моддаси талбига кўра айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича айблов ҳукми ушбу Кодекснинг 54-боби талабларига мувофиқ чиқарилади.Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида келишув тузиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 5867-моддасида санаб ўтилган саволларга жавоблар шакллантирилади. Айблов ҳукмининг қарор қисмида келишувни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва судланувчига ушбу ҳукм юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги ҳам баён этилади».

Мухаммади Жўраев

Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси

 Отабек Эргашев,

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси