ҚУМҚЎРҒОНДА АДАБИЁТ КУНЛАРИ

“Адабиёт яшаса – миллат яшайди”.

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон.

Дарҳақиқат адабиёт жуда кўп маъно-мазмунлар бой ва теран тушунча, сабаби унда инсон, олам ва одам, бир асар тақдирини турли ранглар асосида ўзида мужассам этган буюк тарихий илмдир.

Адабиётни ҳаётнинг инъикоси сифатида баҳолашган. Шу жиҳатдан адабиёт бошқа фанларга қараганда инсон маънавий озуқаси ҳисобланади. Бу борада буюк маърифатпарварларимиз Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон “Адабиёт яшаса – миллат яшайди”, Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”, деган сўзлари бугун ҳам долзарб аҳамиятга эга.

Адабиёт – миллат кўзгуси экан, тил ва адабиёт келажаги учун қайғуриш, унинг жамият ҳаёти, инсон маънавий такомилидаги ўрнини юқори ўринда сақлаш ва янада ривожлантириш бугунги техника асри бўлган глобаллашув жараёнида муҳим масалалардан биридир.

Чўлпон фикрларини бевосита давом эттириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Адабиёт, санъат ва маданият яшаса, миллат ва халқ, бутун инсоният безавол яшайди” ёки “адабиётга ва санъатга, маданиятга эътибор – бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор…”, деб адабиётнинг жамиятдаги ўрнига юқори баҳо берганини айтиш кифоя.

Дарҳақиқат, адабиёт, бадиий ижодга муҳаббат қўйиш – бу инсонни маънавий камолот, тафаккур, юксалиш сари етаклайди. Шундай экан бугунги авлод бу маънавий меросдан қанчалик фойдаланмоқда?

Бугун юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида буюк алломаларимиз ҳаёти ва ижоди, илмий-маънавий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ўзида аждодлар маънавий меросини сақлаётган кутубхоналар фаолиятини кўриб қувонасан киши.

Бугун Қумқўрғон туманидаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси билан ҳамкорликда республикамизда хизмат кўрсатган адабиёт ходимлари билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Мазкур адабий, маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари ўринбосари Б.Эргашев, Ўзбекистон Адабиёти ва санъати газетаси бўлим бошлиғи А.Абдумажид, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нурулло Чори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий ходими Навоийлик Алишер, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий ходими М.Жумаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари М.Олломуродов, туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда умумтаълим директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва ижодкор ёшлар қатнашдилар.

Тадбирда Ёшларнинг саводхонлик, нутқий тафаккур даражасининг пастлиги уларда маънавий ахлоқий жиҳатларнинг сустлиги, китобга эмас, техник воситаларга меҳр қўйиши, шу воситалар доирасида фикрлаш ва унинг қобиғидан чиқолмаслиги, ота-онанинг фарзанд таълим тарбияси, маънавий дунёсига эътиборсиз қараётгани қайд этиб ўтилди.

Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугунги кунда айниқса, ёшларда миллий қадриятларга бўлган ҳурмат деярли йўқолиб бораётгани ва бунда билим олишга интилиш, китоб ўқиш, мутолаани севишга бўлган ҳаракат ва иштиёқнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Натижада, жамият ҳаётида турли ижтимоий муаммолар юзага келганлиги таъкидланди.

Бугун юртимизда нафақат адабиёт соаҳсида балки ижод соҳасида  амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратиби берилган кенгдан-кенг имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ўз ижод наъмуналаридан тадбирга келган ижод аҳлига ҳушнуд айладилар.

Ш.МАМАДИЕВ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари

Тел: 91 166-95-92