ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

“Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди.

Шавкат МИРЗИЁЕВ

  Ўзбекистон Республикаси Президенти

Инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга интилиб келган. Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан янада кучайиб кетиши мумкин. Жаҳолатга қарши маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосида ғоят муҳим касб этмоқда.

Маълумки   мустакилликдан кейин юртимизда виждон эркинлиги тулик таъминланди. Бу эркинлик фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки хеч кандай динга эътикод килмаслик хукукини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг  90 %дан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган.

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда кизикиш ва интилиш кучайиб бормокда. Бунинг асосий сабаби мукаддас динимизнинг хакконийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва багрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боглик.

Шу муносабат билан Қумўрғон туман IV-сектор ҳудуди “Навбаҳор” МФЙда жойлашган туман Халқ таълим бўлимига қарашли 24-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева, туман ҳокими Р.Гаппаров, Давлат хавфсизлик хизмати Қумқўрғон туман бўлими раҳбарининг ўринбосари Э.Исматов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, туман Солиқ инспецияси раҳбари З.Турсунов, Тошкент Аграр университети Термиз филиали ўқитувчилари, туман Ички ишлар бўлими, туман бош имом хатиби ҳамда “Навбаҳор” МФЙ нуронийлари, ёш авлод вакиллари, ОАВ ходимлари ва аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб бориш кераклиги қайд этиб ўтишди.

Президентимиз “Бу дунёда табиатда хам, жамиятда хам бўшлик бўлмайди. Қаердадир бўшлик пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга харакат килади” деб хар бир ота-она уйида, ўқиитувчи ва мураббийлар ўқув муаассасаларда, кексаларимиз маҳаллада фарзандларимизнинг онгидаги бўшликни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгўйлик каби фазилатлар билан тўлдиришлари лозимлигини қайд этиб ўтилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, токи ёшлар миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқурроқ англайдиган, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир.

Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб боришига тўсқинликқилган, ўзлигимиздан айирмоқчи бўлганларни, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқсўз юритишимиз зарур.

Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупсия, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз керак. Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади, ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамоллигига ва унинг ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади.

Маънавий баркамол шахс тушунчаси кенг қамровли, комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир, яна соғлом авлод тушунчаси билан ҳам боғланиб кетади. Бу тушунчалар моҳиятидан инсон аҳлоқи ва одобини, шаклланган барча ижобий ҳислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқараларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.

Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият беришимиз, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалар, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ бериб, моҳиятини очиб бериш лозим бўлади.

Ш.МАМАДИЕВ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари

Тел: 91 166-95-92