Туман 1-сон касб-ҳунар мактабида ҳозирги кунда ёш, ғайратли, шижоатли, бугунги кун таъбири билан айтганда замон билан ҳамнафас, ишбилармон, тадбиркор Бурхониддинов Фахриддин раҳбарлик қилмоқда. Ўз соҳасининг билимдони бўлган раҳбарнинг олиб бораётган иш услуби нафақат касб-ҳунар мактаби ўқувчилари, ўқитувчи ва ходимлар учун, балки касб-ҳунар мактаби атрофидаги аҳоли учун ҳам зиё тарқатмоқда,- десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи ташаббуси Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бу борада мактабимиз жамоаси самарали меҳнат қилмоқда. Ахборот – кутубхона маркази китоб фондини 12000 та ҳар хил йўналишдаги китоблар, шундан 2000 мингга яқинини бадиий адабиётларни ташкил этади. Касб-ҳунар мактаби кутубхонасида олиб борилаётган ҳар хил учрашув ва тадбирлар шунингдек, бадиий кечалар ишнинг тўғри йўлга қўйилганлигидан далолатдир. Тўғри, баъзи бадиий адабиётлар, китобхонлар талаби бўйича тўлиқ жавоб бермасада, ушбу талабни қондиришга ҳаракат қилаяпди. Бу борада ўз соҳасининг билимдони, узоқ йиллар маданият соҳасида самарали меҳнат қилган олий маълумотли маданият ходими, устоз Нормўминов Абдулҳакимнинг хизматлари айниқса таҳсинга сазовардир. Устозимиз томонидан йўлга қўйилган электрон дарсликлардан тортиб, замонавий компьютер хизматларидан ҳам ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимиз ҳамда аҳоли бемалол исталган вақтда фойдаланмоқда. Кутубхонанинг кенг, ёруғ, шинам, тоза, озодалиги айниқса устознинг табиатни севиши, ардоқлаши сабабли мутолаа қилгани келган ҳар қандай инсон ўзини табиий гулларга, гўёки Ботаника боғига келиб тушгандек ҳис қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кун талаби даражасида касб-ҳунар мактабимизда турли йўналишларда мутахассисликлар тайёрлаш борасида оддий ходимдан тортиб мактаб раҳбаригача аҳил ва иноқ бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, ёш ва келажак авлодни тарбиялашдек масъулиятли ҳамда шарафли ишда ҳамфикр, ҳамнафас бўлмоқда.
Келдиёр Алматов,
туман 1-сон касб-ҳунар мактаби Касбий таълим ишлари бўйича директор ўринбосари