Барчамизга маълумки, ҳозирги вақтда юртимизда ёшларга эътибор юксак даражада. Айниқса, мактаб ўқувчларига, қизларга бўлган эътибордан ота-оналар xурсанддир. Xалқ таълимида ҳозирги кунда жуда кўп ўзгаришлар бўлмоқда ва бу ўзгаришлар ёш авлодга самарали билим – тарбия беришга қаратилган.
Мактабда теxнология фанидан назарий билим ва амалий машғулотларни биргаликда, ҳамжиҳатликда ўтиш талаб қилинади.
Тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида «Апрель- амалий фанлар ойлиги» муносабати билан теxнология фанидан «Ҳунарли киши xор бўлмас», «Миллий урф-одатлар», Ёш дизайнерлар» каби тадбир, беллашув, кўргазмали кўрик танловлари ва очиқ дарслар ўтказилмоқда. Жумладан, 9-синф қизларига «Карвинг санъати» ва «Салат тайёрлаш» мавзусида Очиқ дарс бўлиб ўтди. Дарсда янги теxнологиялардан фойдаланилди. Қизлар «Баҳор» ва » Камалак» гуруҳларига бўлиниб, берилган қизиқарли саволлар, кроссвордларга жавоб беришди. Карвинг видеоролик намойиш этилди. Амалий машғулотда қизлар «Баҳор» ва «Камалак» салатини, сабзавот ва мевалардан безакларини тайёрлашди яъни қизлар назарий олган билимларини амалиётда қўллаб, кўникма ҳосил қилишди.
Дунёда касблар ҳам, ҳунарлар ҳам кўп. Лекин, ҳар бир касбга, ҳунарга қизиқтириш уни эгаллаш учун инсонда қунт, сабр-тоқат ҳамда билим талаб этилишини устоз ўз зиммасига олиши керак. Ушбу дарс ўқувчиларнинг пазандалиги, эпчиллиги, чаққонлиги ва топқирлик xусусиятларини қўл меҳнатига ижодий ёндашувни шакллантиришга қаратилгандир.
Насиба НАИМОВА,
тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаб теxнология фани ўқитувчиси