ЁШЛАР ФАОЛИЯТИ ЯНГИЛИКЛАРИ

Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қумқўрғон туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорликда ёшлар маънавиятини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиб муносиб камолга етказиш учун турли тадбирларни ўтказаяпти. Маданият марказида 35-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида “Гуллар менинг чаманзорим” мавзусида байрам тадбирини ташкил этди. Қизиқарли тадбирга 300 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.
Ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиб, уларни соғлом, иқтидорли, ватанпарвар руҳда тарбиялаш ижобий натижаларини беради. Ёшлар орасида спортга қизиқувчиларнинг қобилиятлари ривожланиб, келгусида шу соҳада мустақил шуғулланиш иштиёқини оширади. Умумтаълим мактаби уларга тўғри йўл кўрсатиб, назарий билимлари ва амалий кўникмаларини ривожлантирувчи вазифани ўтайди. Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон туман бўлими бу гал туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиб ёшларга етарлича шароитларни яратди. 14-, 9-сонли умумтаълим мактабларида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида ўсмирлар ва қизлар иштирокида мактаб биринчилиги мусобақаларини ўтказди. Мусобақалар давомида 300 нафарга яқин ёшларнинг спорт турлари бўйича имкониятларини синовдан ўтказди.
Н. МУҲАММАДИЕВ