МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ XОНАЛАРИ ЎРГАНИБ ЧИҚИЛДИ

Туман “Қумқўрғон садоси” ижтимоий-сиёсий газетаси биносида Маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, туманнинг апрель ойи “Йўл xаритаси”га киритилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ўрганиш олиб борилди. Унда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш. Мамадиев, туман ҳокими маслаҳатчиси Ш. Бобоназаров ва туман “Қумқўрғон садоси” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Р. Менгзияева иштирок этишди.