Ўлса ўзи ўлар, сўзи ўлмайди,
Абадий барҳаёт насл шоирлар,
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар.
М. Юсуф
Замона зайлига боқиб мен ҳайрон,
Шоирдан айрилиб бўлдим-ку гирён,
Тириклик бир ён-у, мангулик бир ён,
Мангу барҳаётдир Муҳаммад Юсуф.
Она халқим қалбидаги суюкли ўғли,
Бағрида бўй чўзган муаттар гули,
Шеърият бўстонининг сайроқ булбули,
Мангу барҳаётдир Муҳаммад Юсуф.
Улуғбекни кўриб бўзлаган,
Йиғинларда ростин сўзлаган,
Фақат халқнинг бахтин кўзлаган,
Мангу барҳаётдир Муҳаммад Юсуф.
Ашъорлари дилни яйратган,
Ҳофизларни жўшқин куйлатган,
Гоҳ кулдирган, гоҳо йиғлатган,
Мангу барҳаётдир Муҳаммад Юсуф.
Чақмоқ каби чақнаб ўтган,
Чақмоқ зарбин ташлаб кетган,
Қалбларни ҳам банди этган,
Мангу барҳаётдир Муҳаммад Юсуф.
Куйин куйлаб ўтган бўлса ҳам,
Орамиздан кетган бўлса ҳам,
“Она-Ер”да ётган бўлса ҳам,
Мангу барҳаётдир Муҳаммад Юсуф.
Усан ТЎЛБОЕВ,
тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси