СОЗ МАҲСУЛОТГА АЛМАШТИРИЛДИ

Жамиятимизда инсон ҳуқуқлари қонун асосида ҳимоя қилинаяпти. Жисмоний ва юридик шахслар тегишли ташкилотларга ўзларининг шикояти билан мурожаат қилишлари мумкин.
Бундай ҳуқуқдан фойдаланган туманимиздаги “Нефтчилар” маҳалласида яшовчи истеъмолчи А. Ў 2021 йил 26 февраль куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Ишонч телефонидан оғзаки мурожаат қилди. Қумқўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2021 йил 26 февралдаги №12 и/ч-сонли буйруғи чиқарилиб, ходимлар мурожаатда ифодаланган шикоят ва унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганди. Тумандаги “Шукрона” савдо мажмуаси ичида фаолият юритаётган “Омон-Замон” МЧЖга қарашли маиший техникалар дўконида бўлиб, дўкон сотувчиси Х. З.  иштирокида ҳолатга ойдинлик киритди. Сотувчи истеъмолчига кир ювиш машинасини 3650000 сўмга сотганлигини ва бу маҳсулот носоз чиққанлигини аниқлади. Туман ИҲҲҚЖ ходимлари сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун асосида тушунтириш ўтказди. Харидорга носоз чиққан кир ювиш машинаси бошқа шу турдаги маҳсулотга алмаштириб берилди.
          Б. БЎРИЕВ,
Қумқўрғон туман ИҲҲҚЖ Матбуот ва ахборот мутахассиси