СОТУВЧИГА СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ ПАНД БЕРДИ

Харидорларга намунали савдо хизмати кўрсатиш давр талаби. Истеъмолчиларга эҳтиёжи учун зарур маҳсулотни сифатли ҳолда сотиб, манфаатдор бўлса ҳалол даромад топган ҳисобланади. Акс ҳолда маҳсулотини сотса ҳам фойда ололмай қолади.
 Жарқўрғон туманидаги “Мингчинор” маҳалласи Нуронийлар кўчаси 4а-уйда яшовчи истеъмолчи К. С. “Қумқўрғон Оқсой” савдо комплекси МЧЖдаги савдо дўконига келиб сотувчисидан целлофан пакет сотиб олди. Бу маҳсулотнинг сифати пастлиги харидорга ҳам, сотувчига ҳам панд берди. Истеъмолчи 2021 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефонидан мурожаат қилди. Қумқўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари 2021 йил 9 мартдаги № 15 и/ч-сонли буйруғига асосан мурожаатни ўрганди. Дўкон сотувчиси ва харидор иштирокида ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам сотувчи томонидан истеъмолчига целлофан пакет сотилганлиги ва бу маҳсулотнинг сифати паст эканлиги аниқланди. Жамият ходимлари дўкон сотувчисига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Истеъмолчига сотиб олган маҳсулот учун тўлаган пулини ундириб берди.
    Ю. БЕРДИМУРОДОВ,
Қумқўрғон туман ИҲҲҚЖ раис ўринбосари – Ижрочи директор