Туманимиздаги “Жозиба” маҳалла фуқаролар йиғинида “Оққопчиғай” ҚВП узоқ йиллардан буён фаолият юритарди. Кейинчалик 34-ҚОПга бириктирилди. Тиббий хизмат кўрсатиш ишларида аҳолининг яшаш ҳудуд ва манзилларида муаммолар кўпайди.
Оқибатда аҳоли томонидан тегишли ташкилотларга мурожаатлар бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон фармони асосида туман ҳокими қарори чиқиб 2021 йил 1 апрелдан ОШП (оилавий шифокорлик пункти) ташкил этилди. Бунинг учун энг аввало Муҳтарам Президентимизга, қолаверса вилоят ҳокимига, туман ҳокимига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси ходими Қ. Давлатовга, туман молия бўлими мудири Ш. Пояновга, аҳолининг мурожаатларини раҳбарларга ёзма равишда маълум қилган фуқаролардан А. Шаймардонов, Қ. Хўжаназаров, И. Тошбоев, Т. Мирзаевга бизга яқиндан ёрдам бергани учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Т. ЖЎРАЕВ,
“Жозиба” МФЙ