Ахборот асри муаллими

Тумандаги 3 умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси ҳар бир ўқувчи билан яқиндан ишлаш, балки уларга қалб қўрини, меҳрини улашишга интилади. Ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш, қатъий фикрга эга бўлиши ҳамда дунё қараши кенг ўқувчиларни тарбиялаш ҳар бир ўқитувчининг бурчидир.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг «Устоз ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб барчамизга эзгуликдан сабоқ берган отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз азиз устозларни ҳеч нарса билан ўлчаб баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингизни қадрлаймиз»,- деган фикрларига эса биз ўқитувчиларнинг доимо амал қилишимиз лозимдир. Ҳозирги кунда масофадан ўқиш интернет ва ахборот коммуникация асри таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда ўқитувчилар зиммасидаги катта шарафли бурчдир.
Муаллим изланишдан тўхтаса тезлашган давр ва тараққиёт янгиликларидан ортда қолиб кетади. Кундан-кунга ривожланиб, такомиллашиб бораётган ахборот ва педагогик технологиялардан бехабар қолса, эзгу ниятларимизга эриша олмаймиз. Ўз ишидан қониқмай, ҳар бир дарсга янгилик яратиш иштиёқи билан яшаган, замон билан ҳамнафас қадам ташлаган муаллимгина ўқувчи кўнглига йўл топиб мустақил фикрли, юксак интеллектуал салоҳиятли янги авлодни тарбиялай олади.
Масофавий таълимда ўқувчиларнинг билимини янада ривожлантиришда қизиқарли бошқотирмалардан фойдаланиб, турли методлар орқали болаларнинг билимини бойитиш жоиздир.
Масофавий таълим: видеодарслар вақтида ўқитувчи ва ота-оналар нималарга эътибор бериши лозим?
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида 4 чорак ўқув жараёнларида масофавий таълимни йўлга қўйилди.
Унга кўра, фан ўқитувчиси, ота-оналар ўқувчиларнинг масофавий билим олишларига кўмаклашиши зарурлиги ва бунда уларнинг вазифалари белгиланди.
Фан ўқитувчиси:
Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари телевизион дарс орқали ўқувчиларга берилаётган уй вазифаларини ота-оналар билан биргаликда бажарилишига кўмаклашади ва уларни баҳолаб боради. Бунда ўқувчиларнинг уй вазифаларини бажарганликлари юзасидан баҳоланиб борилади.
Ота-оналар:
фарзандларига телевизион дарсларни кўриш ва уй вазифаларини бажаришга шароитлар яратиб беради;
фарзандларининг телевизион дарсларни ўз вақтида кўришини назорат қилади;
фарзандларига уй ишини қилишга ва натижаларини фан ўқитувчисига етказишга кўмаклашади, шунингдек, бу борада фан ўқитувчиси билан ҳамкорлик қилади.
Уй вазифаси:
Ўіувчилар фақат телевизион дарсда берилган уй вазифасини бажаради. Ўз иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган фан ўқитувчилари томонидан ушбу уй вазифаларини бажаришда кўмаклашади.
Мана шундай синовли кунларда барчамиздан мустаҳкам ирода талаб қилинади. Муҳтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида болажонларнинг билим олишлари тўхтаб қолинишининг олди олиниб, масофавий таълим жараёни тадбиқ этилди. Туманимиздаги 3 умумтаълим мактабида масофадан туриб ўқитиш тарзи кенг амалга оширилмоқда. Бунда ўқитувчи, ота-она ва ўқувчи ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Кунлик машғулотлар онлайн тарзида ўтилиб, натижалари ота-оналар ва ўқувчиларга хулосалар берилмоқда.
Шоҳсанам МАВЛАНОВА,
тумандаги 3 умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси