Патронаж ҳамширалари велосипедда ҳизмат кўрсатади

Ўзбекистон Республикасидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида хизматлар сифатини яхшилаш, профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган патронаж ҳамширалари учун 255 дона велосипедлар олиб берилди. Патронаж ҳамшираларга велосипедларни туман ҳокими Р. Гаппаров ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р. Қўйлиевлар топширди.
– Ҳамшираларнинг барчаси велосипед ҳайдашни билмасди, аммо бир-бирларидан кўриб, ўрганишди, – дейди патронаж ҳамшира К.Файзуллаева. Илгари битта чақирувнинг ўзига бир ярим соат вақт ажратган бўлса, велосипедлар билан таъминлангандан сўнг бу кўрсаткич 35-36 дақиқага етди. Бундан кўзланган асосий мақсад патронаж ҳамширалар иш самарадорлигини ошириш, узоғини яқин қилиш, тиббий хизматини яхшилаш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.